Шотландиянинг Стратклайд университети (University of Strathclyde) ва Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришдилар
Шотландиянинг Стратклайд университети (University of Strathclyde) ва Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришдилар: ўзаро манфаатли соҳаларда қўшма тадқиқот олиб бориш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, талабалар ва ходимлар учун чет элда алмашинув ва ўқишни ташкил этиш, бакалавр ва магистрлар учун қўшма ёки икки томонлама таълим дастурини йўлга қўйиш.
Маълумот ўрнида: Шотландиянинг энг яхши учта университетдан бири Стратклайд университети Глазгода жойлашган. Университетда дунёнинг юздан ортиқ мамлакатларидан келган талабалар таҳсил олмоқда, университет бир неча бор берилган юқори унвонларни тўлиқ оқлаб, нуфузли рейтинглар етакчисига айланди.
1796 йилда ташкил этилган университет GSK, Shell, Boeing ва Rolls Royce каби компаниялар ҳамда кўплаб давлат ва қонун чиқарувчи ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Талабалар йирик илмий ва тижорат лойиҳаларида ҳам қатнашадилар. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун моддий-техника базаси нуқтаи назаридан университет нафақат шерик компаниялар ёрдамига, балки ўз ресурсларига ҳам таянади.