None

Сиз учун ажойиб янгилик! 24.06.2024 дан бошлаб ҳар душанба ва чоршанба кунлари (таълим йўналишидан келиб чиққан ҳолда) портфолио намойиши ёки суҳбат имтиҳонлари бошлангани ҳақида маълум қиламиз.


Ҳурматли Архитектура ва шаҳарсозлик, Либослар дизайни, Рангтасвир, Интерьер дизайни, English education, Корейс филологияси, Рус тили, Ўзбек тили ва адабиёти, Таржима назарияси ва амалиёти ҳамда Таржимашунослик (Хитой тили) таълим йўналишларига ҳужжатларини муваффақиятли топширган абитуриентлар диққатига. Сиз учун ажойиб янгилик! 24.06.2024 дан бошлаб ҳар душанба ва чоршанба кунлари (таълим йўналишидан келиб чиққан ҳолда) портфолио намойиши ёки суҳбат имтиҳонлари бошлангани ҳақида маълум қиламиз.

МУҲИМ!

Ҳужжатларингиз admission.kiut.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган бўлиши шарт.

Ўзингиз билан паспорт ёки ID олиб келишингиз шарт.

Архитектура ва шаҳарсозлик, Либослар дизайни, Рангтасвир ва Интерьер дизайни таълим йўналишлари абитуриентлари 10 донадан иборат бўлган ўзига тегишли бўлган ижодий ишларни (портфолио) олиб келиши керак.

Портфолио намойиши ва суҳбат вақтлари соат 10:00 дан 16:00 гача. (13:00-14:00 гача тушлик).

Архитектура ва шаҳарсозлик, Рангтасвир ва Интерьер дизайни — Б бино 311 хона;

Либослар дизайни — С бино 701 хона;

Рус тили — А бино, 203 хона;

Корейс тили — А бино, 316 хона;

Ўзбек тили ва адабиёти, Таржима назарияси ва амалиёти ҳамда Таржимашунослик (Хитой тили) — Б бино, 802 хона;

English education — А бино, 608 хона.

 

Батафсил маълумот: 78 129 40 40 (1)