STEAM
2021 йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг “Педагогика ва психология” кафедраси ўқитувчиси Худайбердиева Дилафруз Абидовна ташаббуси билан “Бошланғич таълим менежменти” фанидан “STEAM” технологиясини ўқув жараёнига тадбиқ этиш ижодкорлиги борасида “Бошланғич таълим” йўналиши талабалари иштирокида “Маҳорат дарси” ташкил этилди.
Беллашув тарзида ташкил этилган ушбу “Маҳорат дарси”да “Бошланғич таълим” йўналишининг иккинчи босқич талабаларидан иборат 5 та жамоа ўзаро куч синашиб, ўзиларининг энг маҳоратли ва энг креатив чиқишлари билан “STEAM”ни таништириш” ҳамда “STEAM – дарс” деб номланган икки шарт бўйича беллашдилар. Бошқа жамоалардан беқиёс даражада ажралиб турган “Истеъдодли муаллималар” жамоаси энг маҳоратли жамоа сифатида олий ўринга муносиб кўрилди.
Тадбир кўтаринки руҳ, юқори мазмун ва савияда ўтди. Тадбир сўнгида иштирокчи жамоалар институт томонидан тақдим этилган махсус сертификатлар ва иштирокчилар орасида энг фаол бўлган талабалар эса эсдалик совғалари билан тақдирландилар.