Талабаларнинг эришаётган ютуқларига, ўқишни битиргандан сўнг нуфузли компания
Талабаларнинг эришаётган ютуқларига, ўқишни битиргандан сўнг нуфузли компания ва ташкилотларда иш топа олишига, ҳамда иш берувчининг ёш кадрлар малакаси тўғрисидаги фикрига қараб таълим масканига баҳо берилади.
Шунинг учун биз ижтимоий тармоқларимиз орқали талабаларимиз ютуқларини намойиш қилишга ва бу орқали бошқа тенгдошларига мотивация беришга интиламиз.
Бу галги қаҳрамонимиз 4-курс талабаси Абдурашид Рашидов, Казань шаҳрида бўлиб ўтадиган INTERNATIONAL YOUTH CAMP “RUSSIA – OIC” форумида иштирок этиш учун таклиф қилинди. Форумда Россия ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардан иқтидорли ёшлар тўпланиб, турли лойиҳалар устида ишлашади ва муамоларни муҳокама қилишади. Тинимсиз изланишда бўлган Абдурашид каби ёшларга манфаатли илм ва ривожланиш тилаб қоламиз. Форум ҳақида батафсил: http://youthcamp.tilda.ws/