None

Таълим гранти


Ҳурматли 2 - 3 - 4 курснинг иқтидорли талабалари диққатига!

Университетнинг таълим грантига ҳужжатлар қабули бошланди.

Номзодлар қуйидаги талабларни бажаришлари ва уларга мос келишлари керак:

📌Мотивацион хат;

📌Ўқув йили давомида барча фанлар бўйича имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиши/юқори кўрсаткичга эга бўлиши;

📌Ўқув семестри якуни бўйича фанлардан фақат «аъло» баҳо бўлиши;

📌Белгиланган ўқув машғулотларида доимий равишда фаол иштирок этган ҳолда камида 2 нафар профессор - ўқитувчининг тавсияномасига эга бўлиши;

📎Мутахассислиги йўналиши бўйича халқаро ва республика миқёсида илмий - амалий конференциялар ҳамда турли даражадаги танловларда фаол қатнашиши ва 1-2-3 ўринларни қўлга киритиши;

📎Университет ижтимоий ҳаётида бўлиб ўтадиган турли тадбирларда фаол иштирок этиши;

📎Давлат тили билан бир қаторда, камида битта хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатга эга бўлиши (корейс тили – TOPIK – 4, ёки инглиз тили – IELTS – 6.0);

📎Номзоднинг шахсий хусусиятлари, одоби ҳамда бошқа афзалликларига баҳо берилади;

📎3- ва 4-босқич талабаларининг таълим гранти номзодлигида ўқув йили давомида чоп этилган маҳаллий ва хорижий журналлардаги илмий мақолаларга эга бўлишига алоҳида эътибор берилади (шунингдек, қўлёзма Scimago тизимида индексланган журналида чоп этилса устуворлик берилади).

❗️❗️❗️Шунингдек, қўшимча равишда университетда таҳсил олаётган 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ёки ота - она қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга таълим грантини беришда қуйидаги мезонларга алоҳида эътибор қаратилади:

✔️Мотивацион хат;

✔️Аввалги ўқув йили ёки семестр якуни бўйича фанлардан қарздорлиги бўлмаслиги ҳамда камида «яхши» даражадаги ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлиши;

✔️Белгиланган ўқув машғулотларида доимий равишда фаол иштирок этган ҳолда камида 2 нафар профессор - ўқитувчининг тавсияномасига эга бўлиши;

✔️Республикада белгиланган талаблар доирасида 1 - ва 2 - гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талаба эканлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли.

⏰Ҳужжатлар жорий йилнинг 3 октябрь кунига қадар йўналиш раҳбарларига топширилиши керак. 

Эслатиб ўтамиз, институтнинг таълим гранти ғолиблари ҳар йили 2-3-4 курс талабалари орасидан муносиб деб топилган номзодлардан саралаб олинади.