None

Таълим ва ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик ҳар доим муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган


Таълим ва ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик ҳар доим муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган. Ҳозирда бу йўналишда олиб борилаётган фаолият нафақат илм-фан тараққиётига, балки кадрлар тайёрлаш жараёнини янги босқичга олиб чиқишга ёрдам бермоқда. Хусусан, Хитойнинг дунёга машҳур Hisense HVAC компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида университет делегация аъзолари компаниянинг ишлаб чиқариш заводига ташриф буюрдилар.

Ушбу ташриф нафақат завод фаолияти билан танишиш, балки университет ва компания ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган. Энди университетнинг муҳандислик мактаби талабалари ва ўқитувчилари учун янги имкониятлар эшиги очилди. Талабалар ушбу компаниянинг йирик амалиёт базасида стажировка ўташ, олган назарий билимларини амалиётда қўллаш ва ишлаш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, университет ўқитувчилари ҳам ушбу заводда интеграция қилинган илмий ва амалиёт лабораторияларидан фойдаланиб, замонавий тадқиқотлар олиб бориш имкониятига эришадилар.