TED: Ideas Worth Spreading
Куни кеча TED Talks номи билан дунёга машҳур маърузалар туркуми Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида бўлиб ўтди. Институт шижоатли, ўзига ишонган ва атрофдагиларни руҳлантира оладиган, етакчилик сифатига эга, илғор шахсларни бир жойда жамлади. Ушбу лойиҳанинг тарихига назар соламиз:
TED Conferences LLC (Technology, Entertainment, Design) Америка медиа ташкилоти бўлиб, «Тарқатишга арзийдиган ғоялар» шиори остида суҳбатларни онлайн шаклда интернет тармоғига жойлаштиради. Лойиҳа илк Ричард Сол Вурмен томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унга 1984 йилнинг февралида конференция сифатида Харри Маркс билан ҳамкорликда асос солган. TED Talks 1990 йилдан бери ҳар йили ўтказилади. Дастлаб, асосий ғоялар Силикон водийсидан келиб чиққан ҳолда технология ва дизайнга қаратилган эди. Кейинчалик эса, у кўплаб илмий, маданий, сиёсий, гуманитар ва академик мавзулардаги суҳбатларни ичига олган ҳолда ўз истиқболини кенгайтирди. Лойиҳа 2019 йил июль ойидан буён нотижорат TED фонди орқали британ - америкалик бизнесмен Крис Андерсон томонидан бошқарилади.
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида ушбу халқаро нуфузга эга бўлган тадбирни ташкил қилган English education кафедра аъзоларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.