None

Тошкент Кимё халқаро университети асосчиси и.ф.д, проф. Алишер Ваҳобов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Японияда бўлиб турибди


Тошкент Кимё халқаро университети асосчиси и.ф.д, проф. Алишер Ваҳобов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Японияда бўлиб турибди. Делегация аъзолари - университет ректори в.б., и.ф.д, проф. Каримжон Аҳмеджонов ва “Архитектура ва шаҳарсозлик” факультети раҳбари Камолиддин Саидов. Ташрифдан мақсад халқаро ҳамкорлик кўламини кенгайтиришдан иборат.

Жорий йилнинг 22 апрель куни делегация Япониянинг Архитектура ва санъат академиясига расмий ташриф буюрди. Ташриф чоғида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, ўзаро кенг қамровли лойиҳаларнинг ташкил этилишига келишиб олинди. Эндиликда университет талабалари Япониянинг Фудзи шаҳрида жойлашган Архитектура ва санъат академиясида «2+2» бакалавриат дастури ҳамда магистратура босқичи доирасида таҳсил олишлари мумкин.

Шунингдек, архитектура соҳаси бўйича Япония Архитектура санъат академиясидаги «Тарихий обидаларни таъмирлаш», «Ёғоч архитектураси ва конструкциялари», «Зилзилага бардош архитектураси» йўналишларида университетимиз талабаларига катта имконият берадиган махсус грантлар тақдим қилиниши келишиб олинди.

Шу билан бир қаторда университет профессор-ўқитувчилари Япониянинг мазкур академиясида малака ошириш ўтиш имкониятига эга бўлишади.