None

Тошкент Кимё халқаро университети делегациясининг «QUARTZ» халқаро лойиҳаси доирасидаги Италияга ташрифи самарали кечмоқда


Тошкент Кимё халқаро университети делегациясининг «QUARTZ» халқаро лойиҳаси доирасидаги Италияга ташрифи самарали кечмоқда.

Жорий йилнинг 11 март куни Тошкент Кимё халқаро университети ректори в.б., проф. К. Ахмеджанов ва LʼAquila университети ректори, проф. Эдоардо Алессе ўртасида меморандум имзоланди.

Меморандумга мувофиқ, университетлар «Erasmus+» дастури доирасидаги халқаро лойиҳаларда ҳамкорликни давом эттирадилар, жумладан, таълим жараёнларини такомиллаштириш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, профессор-ўқитувчилар алмашинуви ва уларнинг малакасини ошириш йўналишларида ҳам ҳамкорлик қиладилар. Шунингдек, томонлар бакалавриат ва магистратура талабалари учун «2+2» ҳамда «1+1» алмашув дастурларини жорий этишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, халқаро конференциялар, симпозиумлар ва давра суҳбатларини биргаликда ташкил этишга келишиб олинди. Илмий-тадқиқот йўналишида ҳам ҳамкорлик олиб борилади.