None

Тошкент Кимё халқаро университети Германиянинг Эрланген-Нюрнберг шаҳридаги Фридрих-Александр университетининг Янги ва Шарқий Европа тарихи кафедраси мудири профессор Моритз Флоринни (Moritz Florin) қабул қилди қилди


2024 йил 4 октябрь куни Тошкент Кимё халқаро университети Германиянинг Эрланген-Нюрнберг шаҳридаги Фридрих-Александр университетининг Янги ва Шарқий Европа тарихи кафедраси мудири профессор Моритз Флоринни (Moritz Florin) қабул қилди қилди. Ташриф давомида профессор университетнинг ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири Тўлқин Жумаев билан учрашди. Учрашувнинг асосий мақсади университетлар ўртасида академик ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, қўшма илмий тадқиқотлар ва лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.