Тошкент Кимё халқаро университети коррупцияга қарши халқаро илмий тадқиқотларда иштирок этмоқда
Тошкент Кимё халқаро университети коррупцияга қарши халқаро илмий тадқиқотларда иштирок этмоқда
Тошкент Кимё халқаро университетининг профессор-ўқитувчилари Европа Комиссияси томонидан молиялаштирилган Horizon Europe MSCA Ходимлар алмашинуви дастури доирасида коррупцияга қарши илмий тадқиқотларда иштирок этмоқда.
“Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси доценти Жумаев Тўлқин Холмуродович ҳамда “Банк иши ва бухгалтерия ҳисоби” кафедраси катта ўқитувчиси Ғофуров Жавоҳир Жаҳонгир ўғли “MOCCA: Марказий Осиёда коррупциянинг кўпдаражали тартиблари” лойиҳаси доирасида Швециянинг Лунд университетида тадқиқот олиб бормоқда.
Ушбу тадқиқотлар коррупцияга қарши самарали механизмларни илмий асосда ўрганиш ва халқаро тажрибани жорий этишга қаратилган.