Тошкент Кимё халқаро университети таъсисчиси, и.ф.д., проф. А. Вахобов, университет ректори в.б., и.ф.д., проф. К. Ахмеджанов ҳамда «Архитектура ва шаҳарсозлик» таълим йўналиши раҳбари К. Саидовларнинг Япониядаги хизмат сафари давом этмоқда
Тошкент Кимё халқаро университети таъсисчиси, и.ф.д., проф. А. Вахобов, университет ректори в.б., и.ф.д., проф. К. Ахмеджанов ҳамда «Архитектура ва шаҳарсозлик» таълим йўналиши раҳбари К. Саидовларнинг Япониядаги хизмат сафари давом этмоқда.
Бугун делегация Япониянинг Нагоя шаҳрида жойлашган энг йирик, нуфузли, жаҳон стандартларига мувофиқ келувчи, юқори сифат даражасига ва қарийб бир асрлик тажрибага эга бўлган, турли хил жиҳозлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниялардан бири – NORITSUISUга ташриф буюрди.
Ташрифдан мақсад – ўзаро ҳамкорлик доирасида лойиҳалар ташкил этиш, шунингдек, университет талабаларининг мазкур компанияда ишлаб чиқариш амалиётини ўташлари ва Япония стандартлари даражасида ўз билимларини оширишларига имкон яратиш.
Эндиликда таълим муассасамиз JIS.S, ISO жаҳон ва давлат миллий стандартлари талабига жавоб берувчи, қулайлик даражаси юқори бўлган жиҳозлар билан таъминланиши мумкин.