None

Тошкент Кимё халқаро университети таъсисчиси, проф. Алишер Ваҳобов Жанубий Кореянинг Ҳанянг университетига расмий ташрифи доирасида, ҳозирда 2+2 дастури асосида таҳсил олаётган КИУТ талабалари билан учрашди


Тошкент Кимё халқаро университети таъсисчиси, проф. Алишер Ваҳобов Жанубий Кореянинг Ҳанянг университетига расмий ташрифи доирасида, ҳозирда  2+2 дастури асосида таҳсил олаётган ТКХУ талабалари билан учрашди.
Буюк мутафаккирлар замини бўлган Ўзбекистон фарзандлари бугунги кунда ҳам юксак билим ва салоҳиятини дунёга намоён этмоқда.
Ватандан йироқда, мусофирчиликда ўз ўрнини топиш ва ҳақли эътироф қозониш нақадар машаққатли эканини барчамиз яхши англаймиз.
Проф. Алишер Ваҳобовнинг талабаларимиз билан учрашуви уларга катта хурсандчилик бағишлади ва у ёшларни ҳозирда олаётган замонавий билим ва тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришга даъват этди.

Учрашув давомида проф Алишер Ваҳобов талабаларнинг яшаш ва ўқиши учун яратилган шарт-шароитлари билан яқиндан танишди. Талабаларни қийнаётган муаммолар ҳам ўрганилди. Университет уларни доим қўллаб-қувватлашга ва ҳар томонлама рағбатлантиришга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, мулоқот чоғида  проф. Алишер Ваҳобов талабаларга ТКХУ университетнинг келажак режалари, стратегик мақсадлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Учрашув сўнгида проф. Алишер Ваҳобов талабаларга сиҳат-саломатлик, ўқишларига омад ва муваффақиятлар тилади.