Тошкент Кимё халқаро университети ва Италиянинг Пескара шаҳридаги Европа дизайн университети ҳамкорлиги доирасида янги алоқалар йўлга қўйилди
Архитектура ва шаҳарсозлик таълим йўналиши раҳбари Камоладдин Саидов бошчилигида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Келгусида "Интерьер дизайни" таълим йўналишини ташкил қилиш мақсадида янги ўқув режалар ва дарсликлар яратилди. Хусусан, таълабаларни Европа стандартлари бўйича тахсил олишлари учун замонавий таълим бериш усуллари қўлланилди.
Ҳамкорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Мирзахмедов Мирёқуб бошчилигида эса янги “1+2” таълим дастури, Summer school алмашув дастурлари тузилди ва ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланди.
Делегация учун ташриф доирасида мезбонлар томонидан янги замонавий лабораториялар ва махсус ўқув хоналарини ўрганиш мақсадида экскурсиялар ташкил этилди.