Graduation ceremony held at Kimyo International University in Tashkent

Тошкент Кимё халқаро университетида диплом топшириш маросими бўлиб ўтди


Бугун Тошкент Кимё халқаро университетида диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Диплом топшириш маросими ўқув йилининг энг муҳим воқеаларидан бири ҳисобланади. Бу йил университетда 150та талаба имтиёзли диплом билан, 830 та талаба эса кўк диплом билан бакалавр дастурини муваффақиятли тамомлади. Шунингдек, жорий йилда университетнинг 12та йўналишида кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида битирувчи бўлди. Шу жумладан “Муқобил энергия”, “Туризм”, “Чирой эстетикаси”, “Либослар дизайни”, “Бошланғич ва мактабгача таълим” “Архитектура ва шаҳарсозлик, “Қурилиш”, “Халқаро маркетинг”, “Халқаро иқтисодий муносабатлар”, “Бизнесни бошқариш” ва “Корейс филологияси” йўналишлари.  
Маросим ректор, проф. Жанполат Кудайбергеновнинг табрик сўзи билан бошланди ва у битирувчиларни эришган ютуқлари билан табриклади. Ректор замонавий шароитда таълим-тарбия муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, ўқувчиларнинг матонати, меҳнатсеварлиги, билимга интилганликлари учун миннатдорчилик билдирди. Тадбирда ўз йўналиши бўйича юқори натижаларга эришган битирувчилар ҳам алоҳида эътироф этилди. Ўз нутқида ректор: “Уларнинг ютуқлари, қатъияти, ақл-заковати ва академик ҳамжамиятга қўшган ҳиссаси туфайли ўқиган даврларининг ўзида ушбу битирувчиларга махсус таълим грантлари ҳам ажратилган эди”, - дея таъкидлади.  Битирувчилар ва уларнинг яқинлари ҳаёт йўлининг бир боби тугаши ва янги бобнинг бошланишини белгилаб берган ушбу ажойиб дақиқадан завқланишди. Фотосуратлар ва табассумлар барча иштирокчиларнинг қувонч ва ғурурини қамраб олди. Тадбир сўнгида Тошкент Кимё халқаро университети таъсисчиси, проф. Алишер Восиқович барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди, умумий муваффақият сари қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлаб, тадбирни якунлади.
Университет профессор-ўқитувчилари ва барча жамоаси ўз битирувчилари билан фахрланади ҳамда уларнинг келгуси фаолиятларида муваффақият ва омад тилаб қолади!