None

Тошкент Кимё халқаро университетида номли стипендияларга ҳужжатлар қабул қилиш жараёни бошланди


Тошкент Кимё халқаро университетида номли стипендиялар учун ҳужжатларни топшириш жараёни бошланди. Бу стипендиялар талабаларнинг академик ютуқлари, илмий ва ижодий фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, кундузги бакалавриат ва магистратура йўналишлари талабалари учун мўлжалланган.

Кундузги бакалавриат йўналишлари учун ҳужжатлар:

  1. GPA кўрсаткичи (GPA камида 3.5 бўлиши талаб этилади);
  2. Деканат ва кафедранинг тавсияномаси;
  3. Илмий (ижодий) иш раҳбарининг тавсияномаси;
  4. Илмий ишлар рўйхати ва уларнинг босма нусхалари;
  5. Хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификат нусхаси (агар мавжуд бўлса).

Агар хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификат мавжуд бўлмаса, талабалар тил кафедраларида тил бўйича махсус суҳбатдан ўтиб, ўз билимларини тасдиқлашлари мумкин.

  1. Республика ёки халқаро танловлар, фан олимпиадаларида ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса).

Барча ҳужжатлар жилдга жойланган ҳолда тақдим этилади. Жилд муқовасида талабгорнинг тўлиқ исми-шарифи, факультет, бакалавриат таълим йўналиши, курси ва гуруҳи кўрсатилиши лозим.

Магистратура йўналишлари учун ҳужжатлар:

  1. Магистрант ҳақида маълумот (объективка);
  2. GPA кўрсаткичи (GPA камида 3.5 бўлиши талаб этилади);
  3. Мотивация хати (номли стипендияга лойиқ эканлигингиз сабабини изоҳлаш);
  4. Академик маълумотнома (расмий тасдиқланган шаклда);
  5. Магистрлик диссертацияси аннотацияси (раҳбар имзоси билан);
  6. Илмий даража ёки унвонга эга бўлган профессорлардан тавсияномалар;
  7. Магистратура бўлимининг тавсифномаси;
  8. Илмий ишлар рўйхати (3.4-шаклда);
  9. Илмий мақолалар;
  10. Хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификат (агар мавжуд бўлса).

Саралаш босқичлари:

Саралаш жараёни икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда комиссия аъзолари ҳужжатларни кўриб чиқиб, иккинчи босқичга ўтадиган талабгорларни саралаб оладилар. Иккинчи босқичга ўтган талабалар рўйхати университетнинг расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Иккинчи босқичда талабгорлар мантиқий фикрлаш ва тарих фанлари бўйича билим даражасини аниқлаш учун махсус имтиҳон топширадилар.

Барча ҳужжатлар жилдга жойланиб, талабгорнинг исми-шарифи ва тегишли маълумотлари кўрсатилиши лозим.

Талабгорлардан ҳужжатлар 2024 йил 21 октябрдан 25 октябргача қабул қилинади.

Номдор стипендия совриндорлари Тошкент Кимё халқаро университетининг кадрлар захирасига киритилади. Стипендия бир йилга берилади, кўкрак нишони ва гувоҳномалар талабаларга тантанали равишда топширилади.

Стипендия талабларига жавоб берган тақдирда, таъсисчилар грантида қатнашган талабалар номли стипендияда ҳам иштирок этиш имкониятига эга.

 

#Scholarship2024/2025 (https://www.google.com/url?q=https://en.wikipedia.org/wiki/Scholarship&sa=U&sqi=2&ved=2ahUKEwi8j_vepJyJAxUaFhAIHfLGJ1MQFnoECCEQAQ&usg=AOvVaw19tIQlbgk-IIMLM27wfT0g)

❗️Изоҳ:

Тошкент Кимё халқаро университетининг номли стипендияларга талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун ҳужжатлар тўпламини йўналиш раҳбарларига тақдим қиладилар.

Барча ҳужжатлар жилдга (папкага) жойланган ҳолда тақдим этилади. Муқовада талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, факультети, бакалавриат ёки магистратура таълим йўналиши, курси, гуруҳи кўрсатилади.