None

Тошкент Кимё халқаро университетининг магистратура мутахассисликлари бўйича умумий саволларга жавоблар:


Тошкент Кимё халқаро университетининг магистратура мутахассисликлари бўйича умумий саволларга жавоблар:

👉1. Магистратурада ўқиш неча йил?

- 2 йил (4 семестр)

👉2. Магистратурада сиртқи (заочное) таълим мавжудми?

- йўқ!

👉3. Магистратура дарслари қандай ташкил этилади?

- дарслар ҳафтада 3 кун соат 15-00 дан 20-00 гача дарс жадвалига асосан ташкил этилади!

👉4. Магистратурада ўқишни кўчириш (перевод) борми?

- йўқ!

👉5. Магистратурада масофавий ўқиш борми?

- ҳозирча, йўқ!

👉6. Магистратура дипломи «ўтадими»?

- диплом бўйича барча талаблар бажарилган, диплом «ўтади»!

👉7. Магистратурада кимлар дарс беради?

- магистратура мутахассисликларида республика миқёсида илмий даража ва унвонга эга бўлган профессорлар дарс машғулотларини ташкил этадилар!

👉8. Хорижий тил билиш даражаси бўйича халқаро ёки миллий сертификат талаб этиладими?

- қисман ҲА, бу бўйича батафсил маълумот берилган (https://kiut.uz/uz/admission/m…)

👉9. Хорижий тил билиш бўйича сертификат «йўқ» бўлса, хужжат топшириш мумкинми?

- ҳа бўлади, фақат ўзбек ва рус тилида таълим бериладиган гуруҳларда таҳсил оласиз!

👉10. Магистратурада ўқиш «қийин(ми)»?

- ҳа, албатта! ҳар бир ишда қийинчилик бор! Айниқса, магистаратура бўлими бошлиғи жуда талабчан ва қаттиққўл!