
Тошкент Кимё халқаро университетининг талабалари учун “Ипак Йўли” банки мутахассислари иштирокида амалий тренинг ташкил этилди
2025 йилнинг май ойида Тошкент Кимё халқаро университетининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган «Молия», «Банк иши» ва «Бухгалтерия ҳисоби» йўналишлари талабалари учун “Ипак Йўли” банки мутахассислари иштирокида амалий тренинг ташкил этилди.
Тренингнинг асосий мақсади – талабаларни замонавий банк амалиёти, инвестиция жараёнлари ва молиявий хизматлар билан яқиндан таништириш, ҳамда уларда амалиётга йўналтирилган билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат бўлди. Мазкур учрашувда банк мутахассислари томонидан кредитлаш сиёсати, омонатлар турлари, рақамли банк хизматлари бўйича амалий маълумотлар берилди.
Талабалар саволлар бериш, мисоллар асосида таҳлил қилиш, реал кейслар устида ишлаш орқали фаол иштирок этишди. Тренинг якунларида эса иштирокчиларга банк билан келгусидаги стажировка ва амалиёт имкониятлари ҳақида маълумот тақдим этилди.