
Тошкент Кимё халқаро университетининг Тиббиёт мактабида илк бор “Тиббиёт ва тиббий таълимда рақамлаштириш ва сунъий интеллект имплементацияси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
📍 Тошкент Кимё халқаро университетининг Тиббиёт мактабида илк бор “Тиббиёт ва тиббий таълимда рақамлаштириш ва сунъий интеллект имплементацияси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
🌍 Ҳиндистон, Таиланд, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан келган мутахассислар ҳамда маҳаллий шифокорлар, IT мутахассислар ва талаба-ёшлар иштирок этдилар.
🎓 Конференцияда 40 нафар талабанинг рақамли тиббиётга оид ғоялари муҳокама қилинди. 12 нафар ғолиб диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
🔍 Анжуман тиббиёт соҳасида рақамлаштиришни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва Ўзбекистонни интеллектуал-технологик марказ сифатида намоён этишга хизмат қилди.