None

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти Integrated Technology Laboratory


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти Integrated Technology Laboratory LLC ва INTELA EDUCATION UZBEKISTAN компаниялари билан таълим тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик келишувига эришди.

Ушбу Меморандумнинг мақсади - олий таълим соҳасидаги инновацион ғоялар, дизайн ва технологик ечимларни синовдан ўтказиш ва тарғиб қилиш, таълим жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, АҚШ, Украина ва Ўзбекистон таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича алоқаларни ривожлантиришдан иборат.

Меморандум мақсадларига эришиш учун томонлар қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қилиш ҳақида келишиб олишди:

- Сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш;

- Таълим жараёнларида масофавий (онлайн) таълим технологияларини касбий қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш (Canvas, BlackBoard ва бошқалар);

- Сунъий интеллект, тадқиқот ва илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга асосланган инновациялар, технологиялар соҳасида тажриба алмашиш;

- Институт талабалари ва ходимлари учун тренинглар, ўқув курслари, семинарлар ўтказишдир.