Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти раҳбарияти Discovery Day Uzbekistan конференциясида иштирок этди.
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти раҳбарияти Discovery Day Uzbekistan конференциясида иштирок этди.
23 июнь куни Ўзбеккосмос космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги ерлари ва автомобиль йўлларининг космик мониторинги, фойдали қазилмаларни қидириш каби йўналишлардаги лойиҳалар тақдим этилди.
Конференция доирасида ўз маҳсулотлари ва техник ечимлари тақдимоти билан Американинг SpaceX космик техника ишлаб чиқарувчиси, Maxar Technologies - алоқа ускуналари, сунъий йўлдош, Ерни кузатиш, радиолокация станциялари маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва орбитадаги сунъий йўлдошларга хизмат кўрсатувчи космик технологиялари компанияси ҳамда геоахборот тизимларини ишлаб чиқарувчи Esri компанияси иштирок этдилар.
Конференция иштирокчилари стратосфера ва бошқа учувчисиз ҳаво воситалари, шунингдек Ерни масофадан зондлаш учун космик аппаратлар ва сунъий йўлдош коммуникациялари ва бошқалардан фойдаланиш орқали давлат органларига муаммоларни ҳал қилиш самарадорлигини оширишда ёрдам бериш учун космик саноати, космик тадқиқотлар ва технологиялар, илмий тадқиқотлар, ишлаб чиқиш ва инновация ишлари инфратузилмасини ривожлантиришнинг алоҳида аҳамиятини таъкидладилар.