
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг техник йўналиш талабалари учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг техник йўналиш талабалари учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги «Ўзбеккосмос» томонидан амалиёт ўташ ва ишга жойлашиш имкониятларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Мамлакатда қишлоқ ва сув хўжалиги, экология, телекоммуникация, геология-қидирув, картография, метеорология, сейсмология ва шаҳарсозлик соҳаларининг самарадорлигини ошириш имконига эга бўлган ерни масофадан туриб зондлаш, йўлдош алоқа, навигация тизимлари каби космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида фаолиятни янада ривожлантириш учун инсон ресурслари зарур. Талаба ёшлар орасидан соҳага оид салоҳиятли кадрларни саралаб олиб, уларни ўқиш давридан назарий билимларини амалиёт билан узвий боғлаш асосий мақсадимиз, дея - таъкидлади Агентликнинг Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Исмоил Расулов.
Тақдимот доирасида Агентликда тажриба орттириш ва ишлаш истагида бўлган талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди. Тез кунларда амалиёт билан боғлиқ бўлган талаблар расмий саҳифаларимиз орқали эълон қилинади.
Бизни кузатишда давом этинг.