Университет таъсисчиси А. Вахобов бошчилигидаги делегация бугун Хитойнинг Шандун провинциясида жойлашган «Qingdao University of Technology» (QUT) университетига ташриф буюрди.
Университет таъсисчиси А. Вахобов бошчилигидаги делегация бугун Хитойнинг Шандун провинциясида жойлашган «Qingdao University of Technology» (QUT) университетига ташриф буюрди. Делегация аъзоларини Университет президенти жаноб Kai Zhang кутиб олди.
Qingdao University of Technology 1952 йилда ташкил топган ва бугунги кунда Хитой Халқ Республикасида ТОП-20 таликка кирган нуфузли университетлардан бири ҳисобланади. Университет кампуси бетакрор табиат қўйнида жойлашган бўлиб, 217 гектар ер майдонини эгаллаган. Мазкур Университетнинг асосий мақсади – бу муҳандислик соҳаларини ривожлантириш. Бу борада, у қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик, муҳандислик ва механика соҳаларида эришган ютуқлари ҳисобига ТОП-10 таликка кирган. Шунингдек, Университет дунё бўйича QS World University рейтингида ТОП-300 талик дан ўрин олган.
xemptyz
Келишувга мувофиқ, эндиликда, Тошкент Кимё халқаро университетининг «Engineering school «, «Art school», «Business school«, «Education school» мактабларимиздаги таълим йўналишларида мазкур университетда «2+2», «3+1» бакалавриат дастурлари ҳамда магистратура босқич талабалари «2+1» «1,5+1,5», ҳамда PhD докторантура дастурларида инглиз тилида таҳсил олишлари мумкин.