UPGRADE
Президент мактаблари, Invento хусусий мактаби ҳамда INNO – инновация маркази каби янги кўринишдаги биноларни кўрган бўлажак ёш архитекторлар, албатта уни қурилиш тарихи, ғояси, ички эскизлари билан қизиқиши аниқ. Юқорида санаб ўтилган лойиҳалар устида ишлаган, тажрибали архитекторлар билан талабаларимиз учун икки кунлик воркшоп семинар ташкил қилинди. UPGRADE лойиҳаси раҳбари Ш.Жаҳонгиров ва архитектор Т.Файзуллаев ўз тажрибаси, мақсадлари ва ҳозирда юртимиз архитектурасида мавжуд масалалар юзасида маълумот беришди. Мақсад - ёш кадрлар билан реал лойиҳаларни таҳлил қилиш ва янги лойиҳалар устида ишлаш бўлди. Иккинчи кун берилган мавзу бўйича 5 та гуруҳ ўз ишларини презентация қилишди. Ҳар бир гуруҳ Алишер Навоий номли ижод мактаби биноси концепцияси устида ишлашди. Биринчи ўринни эгаллаган гуруҳ иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритди.