
Ҳурматли Алишер Восиқович!
Сизни – Тошкент Кимё халқаро университетининг асосчиси, илмий-фан соҳасидаги катта тажриба эгаси ва фидокор инсон сифатида барча профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва миннатдор талабаларимиз номидан таваллуд айёмингиз билан чин қалбимиздан табриклаймиз.
Сиз яратган таълим маскани – университетимиз нафақат билим улашиш, балки глобал тафаккур, инсонпарварлик ва маънавий юксалиш бағрига айланган. Инсон салоҳиятига, ёшлар келажагига бўлган ишончингиз ва меҳнатсеварлигингиз жамоамиз учун улкан намуна бўлиб келмоқда.
Сизга мустаҳкам саломатлик, тинчлик-фаровонлик, янги илмий ютуқлар ва олийжаноб мақсадларингизни рўёбга чиқаришда зафарлар тилаймиз.
Сизнинг ҳар бир амалингиз, ҳар бир ташаббусингиз мамлакатимиз таълим соҳасини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин.
Ҳурмат билан,
Тошкент Кимё халқаро университети жамоаси