None

Ҳурматли университетнинг Тиббиёт мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар!


Тошкент Кимё халқаро университетига ҳужжат топширган абитуриентлар ДТМ (ЎзБМБ) баллари ва суҳбат натижаларига кўра университет Тиббиёт мактаби талабаси бўлишлари мумкин. 31.07.2024 санасигача ҳужжат топширган, аммо 10 августда кириш имтиҳон синовларида маълум бир сабабларга кўра имтиҳонда иштирок эта олмаган ва 1 августдан бошлаб шу пайтгача Тиббиёт мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар, ўз ДТМ(ЎзБМБ) натижалари билан қабул комиссияга мурожаат қилишлари сўралади.

Суҳбатнинг аниқ вақти ва санасини қуйидаги жадвалда келтирилган паспорт серия орқали билиб олишингиз мумкин бўлади.

Батафсил маълумотни университет қабул бўлимидан билиб олишингиз мумкин.