None

“VOSIQ International School and Kindergarten”


Бугун, 2021 йилнинг 8 февраль куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг таълим факультети талабалари халқаро “VOSIQ International School and Kindergarten” мактабида иккинчи амалий машғулотларини ўтказишди.

Аввал таъкидлаганимиздек, касбий фаолиятнинг самарадорлиги, муваффақияти, ўз ишига муҳаббат, биринчи навбатда, маданият соҳасида, педагогика ва муайян фанни ўқитиш методикаси соҳасида кенг билимга эга бўлиши лозим бўлган ўқитувчи шахси билан белгиланади. Лекин, энг асосийси, ўқитувчи ўқувчиларда ўзи тарбияламоқчи бўлган сифатларни эгаллаган бўлиши керак, чунки таълимнинг мақсади - нафақат билим бериш, балки ўқувчи шахсини шакллантиришга ҳисса қўшишдир.
Биз талабаларимизга улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.