None

VRonica


22 феврал куни VRonica компанияси асосчиси Акмал Салихов мобил ўйинларни яратиш инкубатори GameDev Goethe нинг иккинчи тўлқини ишга туширилиши доирасида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида семинар ўтказди. Лойиҳа Тошкентдаги Гёте институти томонидан IT-Парк ва VRonica компанияси кўмагида ташкил этилмоқда.
Семинар давомида талабалар қуйидаги маълумотлар билан танишдилар:
- ўйинлар қандай яратилади;
- ўйин яратишнинг қандай афзалликлари бор;
- ўйин яратувчиси қандай билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак;
- қандай қилиб инкубатор тўлақонли ўйин яратувчиси бўлишда ёрдам бериши мумкин ва бошқ.
GameDev Goethe инкубатори Ўзбекистонда мобил ўйинларни яратиш соҳаси ривожини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, дизайн ёки дастурлаш бўйича кўникмаларга эга бўлган ҳар бир иштирокчининг қимматли тажриба тўплаши, фикрловчи одамларни топиши, ўзларини ўйин ишлаб чиқарувчиси сифатида кўриши ва ўз портфолио яхшилаши мумкин бўлган платформадир. Лойиҳада иштирок этиш бепул.