None

“Янги Ўзбекистон” боғида “Талаба югур” марафони — соғлом турмуш тарзи сари қадам!


Куни кеча “Янги Ўзбекистон” боғида юртимиз олий таълим муассасалари ўртасида оммавий спорт тадбири — “Талаба югур” марафони бўлиб ўтди. Унда Тошкент Кимё халқаро университети талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

👟 Мусобақада 16 ёш ва ундан катта бўлган кўнгилли югуриш ихлосмандлари иштирок этди. Спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоадаги бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган бу тадбир барча иштирокчилар учун фойдали, руҳлантирувчи ва бир олам завқ улашган тажриба бўлди.

Тадбирдан хотирага айланган фотолавҳалардаги табассум ва ғурур ғолибликдан-да қимматли бўлди.

“Талаба югур” — бу фақат мусобақа эмас, балки жисмоний ва маънавий баркамоллик сари ташланган муҳим қадамдир.