None

Япония


Xалқаро ҳамкорлик доирасини кенгайтириш мақсадида Япония давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Тошкент Кимё халқаро университети делегацияси бугун Нагоя иқтисодиёт университетига ташриф буюрди. У ерда делегация аъзолари ва Нагоя иқтисодиёт университети президенти, жаноб Haruo Saburi бошчилигидаги масъул шахслар ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Маълумки, Нагоя иқтисодиёт университети Япониядаги энг нуфузли университетлардан бири бўлиб, ҳозирги кунда халқаро алоқаларни кенг ривожлантирган университет ҳисобланади.

Ташриф давомида келгусида университетлараро дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, меморандум имзолаш, ўзаро кенг қамровли лойиҳаларни ташкил этиш, "2+2" дастурлари асосида талабалар алмашувини амалга ошириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди. 

Эндиликда, Университетимиз талабалари магистратура ва докторантура босқичларида инглиз ҳамда япон тилларида таҳсил олишлари мумкин.

Шунингдек, иқтисодиёт ва молия таълим йўналишлари профессор-ўқитувчилари мазкур унивеситетда  малака ошириш ва стажировка ўтиш имкониятига ҳам эга бўлишади.