None

“Ёпиқ муҳитлик кичик меъморий шакллар лойиҳаси” мавзуси бўйича 2-курс талабалари ўртасида “Ёш архитектор” танлови бўлиб ўтди.


“Ёпиқ муҳитлик кичик меъморий шакллар лойиҳаси” мавзуси бўйича 2-курс талабалари ўртасида “Ёш архитектор” танлови бўлиб ўтди.

Танлов “Architectural basic design 2” фани доирасида ташкиллаштирилди. Унда ушбу фан бўйича таҳсил олаётган 2-курс талабалари 3-семестрдаги “Ёпиқ муҳитли кичик меъморий шакллар лойиҳаси” мавзуси асосида беллашадилар. Танлов талаблари мавзу бўйича талабалар ўқиш жараёнида ўзларига бириктирилган профессор-ўқитувчилар ёрдамида, билим ва кўникмага эга эканликларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди.

Сўнгги йилларда таълим соҳасида кузатилаётган улкан ўзгаришлар ўзининг самарасини яққол кўрсатиб келмоқда. “Архитектура ва шаҳарсозлиги кафедраси” фаолиятида ҳам таълим сифатини ривожлантириш чора тадбирлари доирасида қатор ишлар олиб борилмоқда. 2022-2023 ўқув йилида кафедрада ўтилаётган фанларни олиб боришда, янги педагогик технологиялардан фойдаланиш, чет эллик мутахассисларни таклиф қилиб, соҳа тажрибаларини ўрганиш ва таълим жараёнида инновацияларни татбиқ қилиш асосий вазифа қилиб олинган.