«Ёш архитекторлар» танловининг ярим финали бўлиб ўтди
2024 йил ноябр ойида «Архитектура ва шаҳарсозлик» кафедраси ташаббуси билан «Ёш архитекторлар» кўрик-танловининг 2- курс талабалари ўртасида ярим финал босқичи ўтказилди. Ушбу танлов ёшларнинг ижодий салоҳиятини ошириш, касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш ва ижодий рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.
Кўрик-танловни ташкил этиш учун кафедра доценти в.б. Н.Х. Гулямова томонидан махсус дастур ишлаб чиқилди. Танловда иштирок этувчи гуруҳлар учун тегишли мавзуларни қамраб олган билетлар тайёрланди.
Ярим финал жараёни
1-босқич ярим финал шаклида 2024 йил 30 ноябр куни бўлиб ўтди. Танловда AUD - 01, AUD - 02, AUD - 03, AUD -05 ва AUD - 06 гуруҳлари иштирок этишди. Ҳар бир гуруҳдан 6 нафардан талабалар қатнашди.
Гуруҳ сардорлари томонидан танланган билетларда берилган мавзулар бўйича иштирокчилар ўз ижодий ишларини клаузура ва тақдимот шаклида бажаришди. Ишларни тайёрлаш учун 3 соат вақт ажратилди. Тақдимотдан сўнг ҳар бир гуруҳнинг ижодий ишлари танлов комиссияси томонидан баҳоланди.
Ярим финал натижасида AUD - 03 ва AUD - 06 гуруҳлари етарлича балл тўплай олмаганликлари сабабли танловни тарк этишди.
Финал олдидан
Танловнинг финал босқичи 2024 йил 7 декабр кунига белгиланган бўлиб, унда қолган 3 та гуруҳ — AUD - 01, AUD - 02 ва AUD - 05 жамоалари биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун курашадилар.
Ҳар бир талабага омад тилаймиз ва архитектура соҳасидаги кейинги фаолиятларига ҳам улкан муваффақиятлар кутиб қоламиз.