None

Ёшликда учувчи бўлишни орзу қилмаганлар орамизда кам бўлса керак. Мамлакатимизда авиация соҳасидаги


Ёшликда учувчи бўлишни орзу қилмаганлар орамизда кам бўлса керак. Мамлакатимизда авиация соҳасидаги ислоҳотлар кўлами кенгайиб бормоқда.  Жумладан, кадрлар масаласига эътибор ва талаб ортмоқда. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти талабалари учун «Aerocity Travel LLC» хусусий авиация компанияси вакиллари билан учрашув ташкил қилинди. Тадбирдан мақсад - авиатуризмни ривожлантириш, ёзги таътил вақтида талабаларга амалиёт ва тажриба орттиришлари учун имконият яратишдан иборат бўлди. Таҳлилларга кўра, туристлар ҳаво транспортида учиш вақти 5 соатгача бўлган ўлкаларга энг кўп саёҳат қилади. Мамлакатимиз атрофида бундай масофада 60 га яқин давлат, 3 миллиард аҳоли бор. Йилига уларнинг қарийб 360 миллиони хорижга саёҳат қилади. Бу улкан туризм бозори дегани. Сайёҳликнинг анъанавий турлари қамровини кенгайтириш билан бирга янги кўринишларини кўпайтириш орқали туризм соҳасида ҳозирда мавжуд камчиликларни енгиб ўта оламиз.  «Aerocity Travel LLC» компаниясида амалиёт ўташ билан боғлиқ янгиликларни тез кунларда каналимиз орқали эълон қиламиз.
Бизни кузатишда давом этинг.