None

Ўзбекистон илм-фан жамоатчилиги оғир жудоликка учради


Ўзбекистон илм-фан жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Тошкент Кимё халқаро университети Ректори, иқтисодиёт фанлар номзоди, профессор Кудайбергенов Жанполат Шамуратович 2023 йил 21 декабрь куни 45 ёшида вафот этди. Жанполат Шамуратович меҳрибон устоз ва жонкуяр раҳбар, янгиликларга интилувчан инсон сифатида катта бир жамоани бошқарди. Унинг раҳбарлигида минглаб талабалар билим олди, шогирдлар етишиб чиқди, илмий изланишлар олиб борилди.

Профессор Кудайбергенов Жанполат Шамуратовичнинг мамлакатимиз илм-фани ривожига қўшган ҳиссасини инобатга олиниб, унинг хизматлари Ҳукуматимиз томонидан ҳам муносиб тақдирланган. Ҳаётдан бевақт кетганига қарамай, Жанполат Шамуратовичнинг ўз ишига виждонан ёндашиши, хизматга содиқлиги, камтарлиги ва жамоавийлик руҳи келажак авлодларни илҳомлантиришда давом этади. Меҳрибон устоз, камтарин инсон Жанполат Шамуратовичнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.