None

Ўзбекистондаги биринчи хусусий олий ўқув юрти ректори Кудайбергенов Жанполат Шамуратович ҳаёти ва фаолияти ҳақида кўпроқ билишни истайсизми?


Унда сиз Тошкент Кимё халқаро университетининг бош биносида жойлашган марҳум ректор Жанполат Кудайбергенов ишлаган хонага ташриф буюришингиз мумкин. Хонада фотосуратлар, ҳужжатлар ва ҳатто ректорнинг шахсий буюмларини ҳам кўришингиз мумкин. Шунингдек, ҳамкор университетлар, ташкилотлар ва ҳамкасблари томонидан берилган эсдалик совғалар, ташаккурнома ва сертификатлар ҳам музей хонадан ўрин эгаллаган. ТКХУ да мавжуд таълим йўналишларини халқаро аккредитациядан ўтказилганлигини тасдиқловчи сертификатлар ҳам ташриф буюрувчилар учун кўргазма сифатида қўйилган. Қизиғи шундаки, ректорнинг Англияда ўқиган кезларида “McDonaldʼs” ресторанлар тармоғида официант бўлиб ишлаганини тасдиқловчи эсдаликлар бор. Бу ўз навбатида ҳам ўқиб, ҳам ишлайдиган талабалар учун ўзига хос мотивация бўлиши назарда тутилган.

Умрини илм аҳлига хизмат қилишга бахшида этган камтарин инсон Кудайбергенов Жанполат Шамуратович университетнинг пойдеворини мустаҳкам қўйиб берган, қисқа вақт ичида жуда кўп манфаатли ишлар қилган инсон сифатида хотираларда мангу барҳаёт қолади.