
Жанубий Корея нафақат замонавий технологиялар юрти, балки юқори даражадаги таълим тизимига эга мамлакат сифатида ҳам жаҳон миқёсида эътироф этилган
Жанубий Корея нафақат замонавий технологиялар юрти, балки юқори даражадаги таълим тизимига эга мамлакат сифатида ҳам жаҳон миқёсида эътироф этилган. Айниқса, Сеул шаҳрида жойлашган нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Sungshin Women’s University шундай таълим муассасалари қаторида алоҳида ўрин эгаллайди.
Ҳозирда мазкур университетда Тошкент Кимё халқаро университетининг икки нафар талабаси грант асосида таҳсил олмоқда. Уларни яшаш шароити ва ўқиш жараёни ҳақида маълумот олиш ҳамда университет маъмурияти билан келгуси ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида ТКХУнинг Корейс тили филологияси кафедраси мудири Д. Эргашева ҳамда PR бўлими раҳбари Ш.Ҳамраева ташриф буюришди.
Учрашув давомида талабаларнинг таълим жараёни, кампусдаги ҳаёт тарзи, тил ўрганишдаги ёндашувлари ҳамда кундалик ҳаётдаги қизиқишлари юзасидан атрофлича маълумотлар олинди. Шунингдек, Sungshin университети раҳбарияти билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, академик алмашинув дастурларини амалга ошириш ва талабалар учун янгидан-яна имкониятлар яратиш юзасидан музокаралар олиб борилди.