Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Жанубий Кореянинг Ҳанянг университети Президенти жаноб Ли Ки-жеонг таклифига биноан Тошкент Кимё халқаро университети таъсисчиси Алишер Ваҳобов расмий ташриф билан Кореяга учиб кетди
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Жанубий Кореянинг Ҳанянг университети Президенти жаноб Ли Ки-жеонг таклифига биноан Тошкент Кимё халқаро университети таъсисчиси Алишер Ваҳобов расмий ташриф билан Кореяга учиб кетди.
Учрашувда томонлар Ҳанянг университети ҳамда Тошкент Кимё халқаро университети (ТКХУ) ўртасида имзоланган меморандум асосида ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш ва янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар давомида икки университет ўртасида амалга оширилаётган талабалар алмашинуви яъни 2+2 дастурининг кўламини кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, “Архитектура ва Қурилиш”, “Либослар дизайни” ва “Ахборот тизимлари муҳандислиги” йўналишлари бўйича ҳам талабалар алмашинуви дастурини йўлга қўйиш келишиб олинди.
Шунингдек, мулоқот давомида ТКХУ таъсисчиси Алишер Ваҳобов университет учун нафақат қўшма дастурларни ривожлантириш, балки профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ҳам стратегик муҳим вазифа эканлигини таъкидлади.
Ҳанянг университети президенти жаноб Ли Ки-жеонг ва ТКХУ таъсисчиси Алишер Ваҳобов ўзаро манфаатли ҳамкорликларнинг янги йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Учрашув якунида Алишер Ваҳобов Ҳанянг университети президенти жаноб Ли Ки-жеонгни ўзи учун қулай вақтда расмий ташриф билан Тошкент Кимё халқаро университетига боришга таклиф этди.