Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Европа дизайн университетининг дизайн йўналиши раҳбари жаноб Анджело Буччи ва унинг муовини жаноб Лука Жулиано TKХУга ташриф буюришди
Тошкент Кимё халқаро университети (TKХУ) ва Италиянинг Пескара шаҳрида жойлашган нуфузли Европа дизайн университети ўртасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда. Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Европа дизайн университетининг дизайн йўналиши раҳбари жаноб Анджело Буччи ва унинг муовини жаноб Лука Жулиано TKХУга ташриф буюришди.
Ҳамкорларимиз ташрифи мақсади TKХУда яқинда очилган “Интерьер дизайни” таълим йўналиши талабалари билан яқиндан танишиш ва улар учун Италиядаги таълим имкониятларини кенгайтиришдан иборат бўлди. Жаноб Анджело Буччи ва жаноб Лука Жулиано талабалар билан учрашувлар ўтказиб, уларга Европа дизайн университетида таълим олиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот бердилар. Ушбу имкониятлар орасида 2+2 ва 3+1 дастурлари, шунингдек, Италиядаги ёзги мактабларда таҳсил олиш каби дастурлар мавжуд.
Ушбу дастурлар талабаларгасифатли таълим олиш, замонавий дизайн услубларини ўрганиш, халқаро талабалар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда дунёга машҳур италиялик дизайнерлардан тўғридан-тўғри билим олиш имконини беради.
Икки университет вакиллари ўртасида дўстона муҳитда ўтган учрашувлар давомида таълим соҳасидаги илмий-амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга бўлган қатъий интилиш таъкидланди ва янги келишувларга эришилди. Шунингдек, ўқув дастурларини мувофиқлаштириш ва ўзаро профессор-ўқитувчилар алмашинувини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.