Oʻqishni koʻchirish
Тошкент Кимё халқаро университетида ўқишини давом эттириш мақсадида ташқи кўчириш истагида бўлган талабалар диққатига!
Сиз Тошкент Кимё халқаро университетига бошқа миллий ОТМлари ҳамда хорижий ОТМларидан ўқишингизни кўчирмоқчи бўлсангиз, у ҳолда, 2024 йилнинг 10 июлдан бошлаб, Университетга шахсан мурожаат қилишингиз (офлайн) ёки transfer.kiut.uz (https://transfer.kiut.uz/) платформаси орқали (онлайн) зарур ҳужжатларни юклашингиз мумкин.
Тошкент Кимё халқаро университетига ўқишини ташқи кўчириш учун зарур ҳужжатлар қуйидагиларда иборат:
▶️ Паспорт ёки ID гувоҳнома (асли ва нусхаси)
▶️ Ўқиш жойидан маълумотнома (асли ва нусхаси)
▶️ Академик маълумотнома (асли) // Рейтинг дафтарчаси нусхаси (нусхаси)
▶️ Институтнинг аккредитация ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлари.
▶️ Ўқишга кирганлик ва курсдан курсга ўтганлик бўйича буйруқ.
Мурожаат учун: ☎️ (+998 78) 1294040 (ички 404)
📱(+99888) 704-50-30 (@prkiut)
Расмий сайт: www.kiut.uz
Телеграм: https://t.me/transferKIUT