None

Ҳафта сўнги Ёджу талабалари учун мотивация билан якунланди


Нуруддин Иминохуновни яқиндан таниганлар уни ёш ўзбек Стив Жобси деб ҳам номлашади. Сабаби у янги лойиҳаларни амалга оширишда ва лойиҳа бошқарувида ўз қобилиятини намоён қилган ёшлардан бири. Бугун, Тошкент шаҳридаги Ёджу институти талабалари меҳмонимиз Нуруддин билан жуда фойдали ва қизиқарли давра суҳбати қурди десак муболаға бўлмайди. Талабалар ўзлари учун фойдали бўлган, ИКТ соҳасига оид саволларга жавоб олишди. Шунингдек, «Facebook», «Instagram» ва «Whatsapp» иловалари ҳақида хам тўхталиб ўтишди. 

Машҳур инсонлар муваффақият тарихига назар ташлар эканмиз, албатта у ерда ҳаётий бурилишга сабаб бўлган тажрибали инсонлар ўгити ва воқеаларни кузатишимиз мумкин. Бизнинг мақсадимиз ҳам шу, ҳаётда ўз меҳнати билан муваффақиятга эришиб келаётган ёшларни Сиз талабаларга намуна сифатида кўрсатиш. Сиз эса улардан андоза олиб ўз келажагингизни қуришингиз шарт. 

Эслатиб ўтамиз: Ёш ҳамюртимиз (22 ёшда) Нуруддин Иминохунов «Facebook» (Pro Unlimited @ Facebook) компаниясида маҳсулот ривожланиши бўйича масъул мутахассис (Product Growth Specialist) сифатида иш бошлаган. Эндиликда у «Facebook», «Instagram» ва «Whatsapp» иловаларини Марказий Осиёда маҳсулот сифатида ривожланишига ҳисса қўшиб келмоқда.