FinTech Innovation Hub

FinTech Innovation Hub


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида DigID компанияси раҳбари Аҳадбек Далимов ва UNIRED компанияси асосчиси Абдулазиз Сатторов иштирокида FinTech Innovation Hub лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда лойиҳанинг мақсади ва вазифалари, таркибий қисмлари ҳамда функциялари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, молия технологиялари, fintech-стартаплар, соҳада мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида ҳам савол-жавоб тарзида атрофлича тўхталиб ўтилди.