None

The German ISO Certificate of Quality Management System


Бугун Тошкент шаҳридаги Ёджу Техник Институти учун ажойиб кун, чунки институтимиз Германиянинг DQS GmbH компаниясидан ISO сертификатини қўлга киритди.
Аудит давомида институтда қуйидаги механизмлар жаҳон талабларига жавоб бериши аниқланди:

  • Эътиборни “профессор-ўқитувчилар сифати”дан бутун Институт фаолияти сифатига қаратиш;
  • Олий таълим тизимига киритилган янги ёки қўшимча бошқарув механизмлари;
  • Узлуксиз ва махсус таълим дастурлари соҳасида сифатни назорат қилиш ҳамда фаолиятга тизимли таъсир ўтказадиган механизмларни яратилганлиги.