Open Day

Очиқ эшиклар куни


Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар диққатига!

Сизларни жорий йилнинг 11 июнь куни (соат 10:00дан - 16:00гача) Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида бўлиб ўтадиган «Очиқ эшиклар куни»га таклиф қиламиз.

«Очиқ эшиклар куни» давомида таълим жараёни, хорижий ҳамкор университетлар билан қўшма дастурлар, мавжуд йўналишлар, 2022-2023 ўқув йили учун қабул шартлари ва талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишасиз.

Рўйхатдан ўтган абитуриентлар ўзларини Ёджу талабасидек ҳис қилишлари учун эса хорижий ва маҳаллий устозлар томонидан махсус намунавий дарслар ҳам ташкил қилинади.

Тадбирда муҳандислик, архитектура, рангтасвир, чирой эстетикаси каби йўналишлар талабаларининг лойиҳалар тақдимоти ва Fashion show ҳам бўлиб ўтади.

Шунингдек, иқтидорли талабалар томонидан концерт дастури ва махсус меҳмон, умидли хонанда Хамдам Собиров ўз қўшиқлари билан чиқиш қиладилар.

2022 йил 11 июнь куни соат 10:00дан 16:00гача бўлиб ўтадиган тадбиримизга нафақат абитуриентлар, ота-оналар балки ҳурматли ОАВ ходимлари ва блогерларни ҳам таклиф қиламиз.

Манзил: Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти биноси, А-блок.

Рўйхатдан ўтиш учун: 
Телефон: 78 129 40 40 (1)
www.ytit.uz