None

Our Heroes!


30-31 октябр кунлари ишчи кучини ривожлантириш хизматларини кўрсатадиган Ишга Марҳамат мономарказининг бош биносида Worldskills Uzbekistan ишчи касблар бўйича чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақа давомида 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган иштирокчилар қуйидаги олти ваколат бўйича маҳоратларини намойиш этдилар: меҳмонхоналарни бошқариш, сартарошхона, ошпазлик, қуруқ қурилиш ва сувоқ ишлари, электрни ўрнатиш, пайвандлаш технологияси.

#ytit талабалари Абдуллаев Хикматилла Хасанович ва Абдухалилов Абдурахмон Абдухамидович «қуруқ қурилиш ва сувоқ танлови»да иккинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллашди.