Our students studying at the Yildiz Technical University in Turkey under the 3 + 1 program successfully defended their projects before a special commission

Туркиянинг Йилдиз техника университетига 3+1 дастури асосида ўқишга кетган талабаларимиз махсус тузилган комиссия ҳузурида ўз лойиҳаларини муваффақиятли ҳимоя қилишди


Туркиянинг Йилдиз техника университетига 3+1 дастури асосида ўқишга кетган талабаларимиз махсус тузилган комиссия ҳузурида ўз лойиҳаларини муваффақиятли ҳимоя қилишди.  
Ёдингизда бўлса, бундан бир неча йил аввал Discovery Invest ва MIMAR Group қурилиш холдинги, архитектура соҳасидаги ёш мутахассисларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ажойиб лойиҳага старт берганди. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг архитектура ва шаҳарсозлик йўналишининг иқтидорли талабалари ҳам ушбу лойиҳада фаол иштирок этиб, Туркиянинг меъморчилик бўйича энг нуфузли университетига грант асосида ўқишга йўлланма олишган эди.
Бугун талабаларимиз уларга юклатилган вазифани муваффақиятли якунладилар. Албатта, ўзга юртда таълим олишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бўлади, аммо талабаларимиз ўз меҳнатлари билан яратилган имкониятлардан унумли фойдалана олишди. Келажакда улар мамлакатимизнинг қурилиш соҳасида жадал ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишига ишонч билдирамиз. 
Ўз навбатида, хизмат сафари билан Туркияда бўлиб қайтган вакилларимиз, Йилдиз техника университети раҳбарияти ва устозлари талабаларимиз ҳақида илиқ фикрлар билдиришгани ва уларга магистратура босқичини ҳам айнан Йилдиз техника университетида давом эттириш таклифини беришганини таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти раҳбарияти Discovery Invest ва MIMAR Group компаниясига ёш кадрларни қўллаб-қувватлагани учун ўз миннатдорчилигини билдиради.