None

Oxbridge халқаро мактаби ўртасида келишув


2020 йил 14 октябрда Ректор Проф. Жанполат Кудайбергенов ва Oxbridge International School Директори Пулат Сулейманов ўзаро келишув меморандумини имзоладилар. Икки томон ҳам талабаларнинг бошланғич, мактабгача ва инглиз таълими соҳаларида амалиёт ўташлари, ҳамда YTIT талабалари учун мастер-класс дарсларини ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар.

2020 йил 23 октябрда ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Шартномага мувофиқ, томонлар умумий таълим дастурларини амалга ошириш, ўрта мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш ва Oxbridge халқаро мактабининг юқори кўрсаткичга эга иқтидорли ўқувчиларни Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника Институтига имтиёзли равишда кириш мақсадида ҳамкорлик қилади.