None

Покистонда 1972 йилдан бошлаб текстиль, джинс матолари ва кийимларини ишлаб чиқаришда етакчи ўринларда бўлган


Покистонда 1972 йилдан бошлаб текстиль, джинс матолари ва кийимларини ишлаб чиқаришда етакчи ўринларда бўлган Rajby ишлаб чиқариш корхонаси директори Масуд Нақи Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига меҳмон бўлиб келди (https://www.rajby.com/history....).  Rajby ишлаб чиқариш корхонаси бутун дунёга донғи кетган ZARA, MANGO, Mexx, H&M каби машҳур брендлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Корхона джинс матоларининг сифати ва ишлаб чиқариш сони бўйича Покистонда биринчи ўринда туради.
Ҳозирда Ўзбекистон ва Покистон ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон бозорини ўрганиш мақсадида келган жаноб Масуд Нақи Институтнинг «Либослар дизайни» йўналишига катта қизиқиш билдирди. Суҳбат давомида меҳмон Марказий Осиё бозорларига кириб келиш учун энг аввал миллий танлов ва истеъмолчи талабини ўрганиш катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Бу борада эса уларга ёш дизайнерларнинг ҳамкорлиги ва маркетинг тадқиқотлар олиб боришга тайёр, шижоатли талабалар ёрдами керак бўлиши аниқ. Жаноб Масуд Наки келажакда институтимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга ишонч билдирди.