None

Назария ва амалиёт уйғунлиги – муваффақият омили


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти таълим факультети талабалари “VOSIQ International School and Kindergarten” мактабида илк амалий машғулотларни бошлашди.

Маълумки, ўқитувчи фаолиятининг муваффақияти аввало у таълимнинг мазмуни, методлари ва ташкилий шаклларидан умумий дидактик қонуниятларни қанчалик тўғри амалга оширишига боғлиқ. Айнан шу жараёнлар билан амалиёт даврида талабалар танишиб чиқишади. Хар бир талабага бириктирилган мактаб устозларидан тажриба орттиришади.

Мақсадимиз, келажакда таълим соҳасида ўз касбига фидоий ва малакали кадрларни етказиб бериш. Талабаларга эса вақт ва яратилаётган имкониятлардан юқори даражада фойдаланиб қолишларини тилаб қоламиз.