Тошкент Кимё халқаро университети таъсисчиси профессор Алишер Ваҳобов бошчилигидаги делегация 2026 йил 8 май куни Италиянинг нуфузли университетларидан бири — University of Turin (UniTo)га расмий ташриф буюрди.
1404 йилда ташкил этилган ва QS рейтингида топ-300 таликдан ўрин олган мазкур университетда 70 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади. Учрашувлар давомида томонлар тиббиёт, ҳуқуқ, халқаро иқтисодий алоқалар, сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, 2+2 ва 1+1 қўшма таълим дастурлари, икки томонлама дипломлар, академик алмашинувлар, стажировкалар, ёзги мактаблар ҳамда Erasmus+ доирасидаги ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.