None

Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ва Тошкент Кимё халқаро университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди


Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ва Тошкент Кимё халқаро университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум ТКХУ ректори в.б. Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович ва ТПЯМЎММ директори Халикова Мохира Кундибаевна томонидан имзоланди.

Ҳамкорликнинг асосий мақсади - таълим ва фан соҳасини ривожлантириш, илмий-инновацион салоҳиятдан самарали фойдаланиш ва касбий таълимнинг юқори сифат даражасига эришишдан иборат. Томонлар малакали ўқитувчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда қўшма илмий-услубий адабиёт, илмий мақолалар нашр этиш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўядилар. Жумладан, марказ университет талабаларининг ҳимоя олди диссертация тайёрлаш амалиёти, университет профессор-ўқитувчиларини қайта тайёрлаш, малакасини оширишни ташкиллаштиришга ёрдам беради. Ўз навбатида, университет ўз моддий-техник базасини марказ томонидан университет талабалари учун таълим курслари, мастер-класслар ва бошқа тадбирлар ўтказиш учун тақдим этади.

Тадбир якунида педагогика, андрагогика, илм-фан, тадқиқот ва инновация соҳаларида кадрлар тайёрлаш муҳимлигини инобатга олиб ҳамкорлик ўзаро манфаатли бўлишига ишонч билдирилди.